Ҳудудларда солиқ, экспорт ва биржа фаоллиги ўсди
2026 йилнинг январь-август ойларида ҳудудларда тадбиркорлик фаоллигининг асосий кўрсаткичлари ижобий динамикани кўрсатди. Республика бўйича солиқ ва божхона тушумлари, товарлар экспорти, кредитлаш ҳамда товар-хомашё биржасидаги битимлар ҳажми ошди. Айрим ҳудудларда ўсиш суръатлари республика кўрсаткичларидан сезиларли юқори бўлди.
